Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди (видео)
Жамият
−
30 Октябрь 42873 1 дақиқа
Ўзбекистонга жорий йилнинг 3 ноябридан бошлаб совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Шунингдек, 3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.
4-6 ноябрга бориб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Live
Барчаси