Ўзгидромет яна тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва тоғли худудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Чанг кўтарилиши мумкин.

“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет кеча, 27 октябрь куни ҳам кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет Чанг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг