Ўзбекистонда ҳарорат кескин кўтарилиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
06 Июнь 2022
15310Гидрометереология хизмати маркази жорий йилнинг 8 июнидан 11 июнигача кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, жорий ҳафтада айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 8 июнда кечаси 20-25, кундузи 35-40, 9 июнда кечаси 20-25, кундузи 34-39, 10 июнда кечаси 17-22, кундузи 32-37, 11 июнда кечаси 15-20, кундузи 30-35 бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 8 июнда кечаси 17-22, кундузи 37-42, 9 июнда кечаси 20-25, кундузи 37-42, 10-11 июнда кечаси 20-25, кундузи 32-37 бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 8-9 июнда кечаси 17-22, кундузи 34-39, 10-11 июнда кечаси 17-22, кундузи 32-37 бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-9 июнда 17-22, 10-11 июнда 20-25, кундузи 37-42 бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 8-10 июнда 33-38, 11 июнда 32-37 бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 8-9 июнда ёғингарчилик кутилмайди. 10-11 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 8-10 июнда 22-27, 11 июнда 19-24 бўлади.
LiveБарчаси