Ўзбекистонда ҳар олтинчи суицидга оилавий можаро сабаб бўлмоқда – вазир

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат бобожоновнинг 2020 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.

Ҳисоботда Ўтган йилда содир этилган ҳар 3-қотиллик ва ҳар 5-оғир тан жароҳати етказишга оилавий низолар сабаб бўлгани айтиб ўтилди.

Пўлат Бобожоновнинг маълум қилинишича, 2020 йилда республика миқёсида 62 081 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 182,4 тадан тўғри келган.  

Қайд этилишича, қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси (143 таси, 35,2 фоиз), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 192 таси (20,5 фоиз) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 14 379 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти яъни 50,5 фоизи (7 264 таси) Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энг ачинарлиси, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳар олтинчиси айнан ўз вақтида ҳал этилмасдан қолган оилавий келишмовчиликлар боис содир этилган.

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги оқибатида 2020 йилда 5 774 нафар хотин-қизлар томонидан 5 520 та жиноят содир этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Сенат

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг