Ўзбекистон жамоалари шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
12 сентябр 2024 6283 1 дақиқа
Кеча, 11 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида старт олган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасини Ўзбекистон эркаклар ва қизлар жамоаси ғалаба билан бошлади.
Эркаклар терма жамоаси вакиллари Тринидад ва Тобагони 3.5-0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, қизлар 4:0 ҳисоби билан Гаити жамоасини мағлуб этди.
45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 2-тур ўйинларида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Миср билан, аёллар жамоаси эса Ангола билан куч синашади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа амалдаги ғолиби сифатида баҳсларда иштирок этмоқда.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август