Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россияга қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Спорт
−
30 Апрель 2025 7807 1 дақиқа
Футбол бўйича 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси россиялик тенгқурларига қарши 2 та ўртоқлик ўйинида қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 2 та баҳсга ҳам Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Ўйинлар 5-8 июнь кунлари ўтказилади.
Ушбу учрашувларда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларнинг ҳозирги ҳолати ва бўлажак расмий баҳсларга тайёргарлигини кўздан кечириш режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь