Ўзбекистон яшаш нархи энг паст давлатлар қаторига кирди
Бу қизиқ
−
16 Январь 4077 1 дақиқа
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон яшаш нархи паст бўлган давлатлар қаторига кирди. Бу ҳақда “Numbeo” томонидан тузилган глобал рейтингда келтирилган.
Рейтингга жами 155 та давлат киритилган. Таққослаш учун базавий нуқта сифатида Ню-Ёрк танланган бўлиб, ундаги нархлар даражаси 100 деб қабул қилинган. Индекс қанчалик паст бўлса, мамлакатда яшаш шунчалик арзон ҳисобланади. Ҳисоб-китобларда уй-жой ижараси, коммунал хизматлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ресторанлар, шунингдек аҳолининг харид қобилияти инобатга олинган.
Марказий Осиё давлатлари орасида ўринлар қуйидагича тақсимланган:
- Қозоғистон 29,8 индекс билан 128-ўринни;
- Тожикистон 27,9 индекс билан 136-ўринни;
- Ўзбекистон 27,3 индекс билан 138-ўринни, Қирғизистон эса 27,3 индекс билан 140-ўринни эгаллаган.
Минтақада энг юқори харид қобилияти Қозоғистонда, энг паст кўрсаткич эса Тожикистонда қайд этилган.
Қайд этиш жоиз, яшаш нархининг пастлиги ҳар доим ҳам фаровонлик даражаси юқори эканини англатмайди. Харид қобилиятидаги тафовутлар нархлар даражаси билан аҳолининг реал даромадлари ўртасидаги фарқни акс эттиради.