Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 7,2 фоизга ўсди
Жамият
−
12 Август 4796 2 дақиқа
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,2 фоизга ошган. Бу ҳақда бугун, 12 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ялпи ички маҳсулот таркибида бозор хизматлари 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, қурилиш ишлари 10,7 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 4 фоизга ошган.
Билдирилишича, ҳисобот даврида жами 21 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ўсган. Қиймати 2,5 млрд долларлик 30 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган, 66 та туманга 50 млн доллардан кўп сармоя киритилган.
Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмга етиб, 27,8 фоизга кўпайган. Давлат бюджетининг харажатлари ҳисобот даврида 173,3 трлн сўмни ташкил этиб, 16,4 фоизга ўсган. Шундан, ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағ 86,2 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга кўп. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 14,7 трлн сўм субсидиялар ажратилган.
Болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси 77 фоизга, мактабга тайёрлов тизимида қамров 96 фоизга етказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь