Ўзбекистон Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзолигини тиклади
Жамият
−
27 Ноябрь 2020
2520Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (ЯТБИ, Дубна, Россия) аъзо давлатлари Мухтор вакиллар қоўмитасининг йиллик сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.
Ушбу йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалардан бири Ўзбекистон Республикасининг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини тиклаш масаласи бўлиб, мазкур масала бўйича Қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасини Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини 2021 йил 1 январдан тиклаш қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг ЯТБИга тўлақонли аъзолиги маҳаллий мутахассисларни йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этишини ҳамда ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг имкониятлар яратади.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига 18 та давлат – Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Болгария, Вьетнам, Грузия, Қозоғистон, КҲДР, Куба, Молдова, Мўғулистон, Польша, Россия, Руминия, Словакия, Ўзбекистон, Украина, Чехия таъсисчи-аъзо бўлган.
Ядро тадқиқотлари бирлашган институти – бу йирик халқаро ҳукуматлараро ташкилот, дунёга машҳур илмий марказ боʼлиб, у энг янги технологиялар ривожлантириш ва қоʼллаш билан фундаментал ва амалий тадқиқотларни муваффақиятли бирлаштиришнинг ноёб намунасидир. Жаҳон илмий ҳамжамиятида мазкур Институтнинг рейтингда жуда юқори.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь