Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари махсус машғулотлар ўтказди

Жамият

image

Жорий йил 26 – 30 июль кунлари Шарқий ҳарбий округга қарашли “Ғурумсарой” дала ўқув майдонида Ўзбекистон – Тожикистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” деб номланган махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув машғулотлари жараёнида ўзбек-тожик ҳарбийлари касбий фаолиятлари юзасидан ўзаро малака ва тажриба алмашдилар.

30 июль куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказилган “Жанговар ҳамдўстлик – 2021” махсус тактик ўқувининг асосий жараёнлари якунига етди.

Ўқувнинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ва Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси генерал-майор Аъзам Қосимов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри полигонларида Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигидаги ўқув машғулотлари бошланган. Ушбу жараёнлар 30 июлдан 10 августгача ўтказилади. Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг