Уруш йўналиши ўзгарди: Украина энди зарба қабул қилувчи эмас, зарба берувчи томон

World

Reklama
0:00

Россия—Украина уруши тўртинчи йилига кирган бир пайтда жанг майдонида янги босқич бошланди. Агар аввалги йилларда Украина асосан Россиянинг ракета ва дрон ҳужумларини қайтаришга мажбур бўлган бўлса, 2026 йил ёзига келиб ташаббуснинг бир қисми Киев қўлига ўта бошлади. Июнь ойининг ўзида Россия ҳудудига юзлаб узоқ масофали дронлар юборилди, ҳарбий аэродромлар, нефть объектлари ва мудофаа саноати корхоналари нишонга олинди.

Урушнинг алангаланиши

Жорий йилнинг 3, 6, 8, 15, 21 ва 22 июнга ўтар кечалари Россия учун оғир синов бўлди. Бу кунларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари юзлаб дронларни тутиб қолишга мажбур бўлди, Москва ва бир қатор вилоятларда аэропортлар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Украина эса бу ҳужумлар орқали Россиянинг ҳарбий-саноат салоҳияти ва логистика тизимини издан чиқаришга уринаётганини таъкидламоқда.

Айни пайтда ҳар икки томон ҳам зарбалар интенсивлигини оширяпти. Натижада фронт чизиғидан минглаб километр узоқдаги шаҳарлар ҳам уруш таъсирини ҳис қила бошлади. Ассалому алайкум, айни дақиқаларда совуқ урушнинг энг қайноқ нуқтасига айланган Россия—Украина можаросидаги сўнгги вазият ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Юзлаб дронлар ёмғири

2026 йил 22 июн тонгида, Украинанинг уч юздан ортиқ дрони Россия ҳудудига зарба берди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, дронлар Белгород, Брянск, Волгоград, Воронеж, Калуга, Курск, Ростов, Тамбов, Твер, Тула, Смоленск вилоятлари, шунингдек, Москва вилояти, Краснодар ўлкаси, Қрим, Азов ва Қора денгизлар узра уриб туширилган. Шунингдек, Москва мэри Сергей Собянин 22 июнь тонгида ҳарбийлар пойтахт йўналишида учаётган 59 та дронни тутиб олишганини маълум қилган.

Калуга вилояти раҳбари Владислав Шапша Бабининский, Боровский, Жуковский, Кировский ва Тарусский муниципал округлари ҳудудлари узра бешта дрон тутиб олингани ҳақида ҳисобот берган.

Воронеж вилояти губернатори эса Александр Гусев ҳарбийлар тунда вилоятида 18 та дронни уриб туширганини маълум қилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудига узоқ масофали зарбаларни давом эттириш ниятини билдириб, бу стратегияни «урушни Россия ҳудудига қайтариш» деб атади.

Воронеждаги ҳарбий заводга зарбаси берилди

Шу йилнинг 22 июнь куни, Украина Қуролли кучларининг Ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари Россиянинг Воронеж шаҳридаги ракета компонентлари ишлаб чиқарадиган заводга зарба берди. Украина ҳарбийларнинг билдиришича, зарба бериш учун юқори аниқликдаги қанотли ракеталардан фойдаланилган.

Ушбу корхона Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг ўта муҳим элементи ҳисобланади. Унда Россия ракеталари, хусусан, “Искандар” тезкор-тактик ракета мажмуалари учун ишлатиладиган электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Россия корхонаси ишлаб чиқариш кооперацияси доирасида ракета қуроллари ва ҳаво мудофаа тизимлари учун Х-101 қанотли ракеталари учун транзисторли блоклар ва матрицалар; “Искандар-К” мажмуаси ракеталарининг борт ҳисоблаш машиналари учун деталлар; “Панцирь-С1” зенит мажмуаларининг телевизион каналлари учун электроника қурилмаларини етказиб беришга мўлжалланган бўлган.

“Ушбу завод маҳсулотларидан душман тўғридан тўғри юқори аниқликдаги бошқариладиган қуролларни ишлаб чиқаришда фойдаланади. Россия босқинчилари айнан шу қуроллар ёрдамида Украина ҳудудига зарбалар бериб, тинч аҳолини ҳалок қилмоқда”, дейилади Украина Бош штаб баёнотида.

Украиналикларнинг қайд этишича, завод қувватларининг йўқ қилиниши янги ракеталар ишлаб чиқариш имкониятини сезиларли даражада ёмонлаштиради.

Дипломатик огоҳлантиришлар

Урушнинг кучайиши фонида бир нечта Ғарб ва Осиё давлатлари жумладан, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг айрим аъзолари ўз элчихоналари орқали огоҳлантириш баёнотларини янгилади. Бунга Украинанинг узоқ масофали дронлар ва ракеталар ёрдамида Россия ичкарисига бераётган зарбалари кўлами кенгайгани ҳамда Россия шаҳарларида ҳаво мудофааси тизимларининг юкламаси ортгани сабаб қилиб кўрсатилди. Фуқароларга Россияга бормаслик ва у ердагиларга жамоат транспорти ҳамда ҳарбий объектлар яқинида юрмаслик тавсия этилди.

Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends