Ўзбекистон ва Россия орасидаги АЭС қурилиши ҳақида шартнома кучга кирди
Олам
−
28 Июнь
6255Ўзбекистон ва Россия Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши бошланиши ҳақида протокол имзолади. Қурилиш ишлари жорий йилнинг кузида бошланади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, “Ўзатом” Атом энергияси агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтган. Унда томонлар олти блокли кам қувватли АЭС қурилиши ҳақида шартнома кучга кириши тўғрисида протокол имзолаган. Делегация бўлажак олти блокли АЭС инфратузилмасини яратиш ишлари бошланадиган ҳудудни кўздан кечирган.
Лойиҳанинг қурилиш ишлари Жиззах вилоятида амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, АЭСнинг умумий қуввати 330 МВт ташкил қилади (олти блокдан ҳар бири 55 МВт қувватга эга). “Росатом” станция қурилишининг асосий пудратчиси сифатида қатнашади, лойиҳага маҳаллий компаниялар ҳам жалб қилинади. АЭС 2029-2033 йиллар оралиғида босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида кам қувватли АЭС қурилиши жорий йилнинг ёзида бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Мавлуда Сатиева
LiveБарчаси