Ўзбекистон ва Россия АЭС бўйича янги келишувлар имзолайди

Олам

image

Ўзбекистон жорий йил охиригача АЭС қурилиши бўйича Россия билан қатор янги ҳужжатлар имзолайди. Бу ҳақда “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёв маълум қилди.

“Йил охиригача қандайдир ҳужжатлар аниқ имзоланади. Музокаралар жуда мураккаб. Чунки нарх масаласида келишиш керак ва бу аниқ икки босқичдан иборат бўлади. Лойиҳалаш босқичи келажакдаги шартномаларнинг кўрсаткичларига ҳам кўп томондан таъсир қилади”, деди Лихачёв.

“Росатом” раҳбари бирдаинга икки муҳим ва ечилиши қийин масалани кўрсатиб ўтди.

“Биз икки масалани ҳал қиляпмиз: лойиҳавий ишлар бўйича келишяпмиз ҳамда ўша лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокара олиб боряпмиз”, деб аниқлик киритди Алексей Лихачёв.

Унинг сўзларига кўра, йил охиригача ушбу масалаларга ечим топилади. Бу икки ё уч шартнома билан ҳал бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия АЭС Алексей Лихачёв

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг