Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Олам
−
10 Апрель
4318Ўзбекистон ва Озарбайжон компьютер кўмагида қўшма тактик қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда кеча, 9 апрель куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишўича, икки давлат ўртасида компьютер кўмагида тактик қўмондонлик-штаб машғулотлари “Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида имзоланган 2024 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси”га мувофиқ ўтказилади.
Биринчи штаб музокараларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга борган. Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда компьютер кўмагида бўлажак Озарбайжон-Ўзбекистон қўшма тактик қўмондонлик штаб ўқув машғулотлари бўйича брифинг тақдим этилган.
“Машғулотларнинг мақсадлари баён этилган йиғилиш якунида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди ҳамда қўмондонлик штаб-квартираси машғулотларининг якуний баённомаси имзоланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон жорий йилнинг июль ойида “Бірлестік-2024” қўшма тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь