Трамп Жанубий Корея билан ҳарбий машғулотларни қисқартиришни буюрди
Олам
−
08:28 647 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Пентагонга Жанубий Корея билан қўшма ҳарбий машғулотларни “сезиларли даражада қисқартириш”ни буюрди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп қисқартиришга машғулотлар қимматга тушиши ва Сеулнинг Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортганини сабаб қилиб кўрсатган.
Нашрга кўра, 17–27 август кунларига режалаштирилган Ulchi Freedom Shield машғулотларида Жанубий Кореянинг 18 мингга яқин ҳарбий хизматчиси иштирок этиши керак эди, аммо Жанубий Корея Қўшма штаб бошлиқлари машғулотлар бугун, 17 август куни режалаштирилганидек бошланганини маълум қилган.
Трамп, шунингдек, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан “жуда яхши муносабатлар”и борлигини таъкидлаган.
Трамп биринчи президентлик давридан бери АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларини “провокацион” ва қиммат деб ҳисоблаб, уларни қисқартиришга интилиб келади. Таҳлилчилар унинг сўнгги қарори Пхеньян билан дипломатик мулоқот учун имконият яратишга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтган, бироқ Шимолий Корея АҚШ–Жанубий Корея машғулотларини мунтазам равишда босқинга тайёргарлик деб баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореянинг йирик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланишига бир неча кун қолганида Корея яриморолининг шарқий соҳили яқинидаги денгиз томон баллистик ракета учирганди.
Live
БарчасиРодри “Барселона”га ўтди – Романо
16 август