Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара тўғрисида келишув имзолайди
Жамият
−
20 Октябрь 2022
10159Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда “Zakon” нашри хабар берди.
Ҳужжатдан келиб чиқадики, Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг бошланғич нуқтаси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойи ҳисобланади.
Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг сўнгги нуқтаси Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойи ҳисобланади.
Давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғининг узунлиги 2356,666 км. Томонлар давлат чегараси чизиғига жами 1301 та чегара белгиларини ўрнатди.
Томонлар жами 1672 та чегара устунлари ўрнатган, жумладан, асосийлари – 868 та, шундан Қозоғистон томони – 437 та, Ўзбекистон томони – 431 та; оралиқ чегара устунлари – 804 та, шундан Қозоғистон томони – 428 та, Ўзбекистон томони – 376 та.
Битим кучга кирганидан кейин томонлар ҳар 10 йилда бир марта давлат чегараси чизиғи белгилаш бўйича биргаликда текшириш ўтказади. Томонларнинг келишувига кўра текшириш шартлари ўзгартирилиши, шунингдек, унинг алоҳида участкаларида давлат чегараси чизиғининг белгиланишини биргаликда текшириш ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга мувофиқ, томонлардан ҳеч бири бир томонлама тартибда давлат чегараси чизиғи тўғрисида Шартномада кўрсатилмаган чегара ёки давлат чегарасини белгиловчи бошқа белгиларни ўрнатиши мумкин эмас.
Давлат раҳбарининг Шартномани имзолаш тўғрисидаги фармони лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан кўриб чиқиш учун киритилди.
LiveБарчаси