Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Жамият
−
06 Июнь 2023
5336Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
- Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
- Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Шунингдек, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланган.