Ўзбекистон ва Эрон Афғонистонга иқтисодий ёрдам бермоқчи

Жамият

image

Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикасининг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашди.

Мулоқотда томонлар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрон Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда фаол иштирокини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Эрон

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг