Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Жамият

image

Бугун, 30 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш Кенгайтирилган ҳамкорликни илгари суриш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, шунингдек, иқтисодиёт, саноат, илмий ва технологик ҳамкорлик, дипломатик кадрларни тайёрлаш, метрология лабораториясини биргаликда лойиҳалаштириш ва ташкил этишни қўллаб-қувватлаш, метрология соҳасидаги илмий-инновацион ҳамкорлик, геология соҳасидаги ҳамкорлик, электропоездларни етказиб бериш тўғрисида ва бошқа икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабишнинг тор доирада ва икки мамлакат делегациялари иштирокида музокаралари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Улар турли масалалар, жумладан, икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиарейсни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Шавкат Мирзиёев декларация Андрей Бабиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг