Ўзбекистон ва бир қатор давлатларда Telegram ишламай қолди
Олам
−
04 Январь 2021
11308Бугун, соат 17:01 дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва МДҲнинг бир нечта давлатларида Telegram мессенжери номаълум сабабларга кўра ишламай қолди.
QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, Telegram ишидаги узилиш Россия, Украина, ва Беларусда ҳам кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг, 16 декабрь куни соат 18:20 лар атрофида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Telegram мессенжери номаълум сабабларга кўра ишламай қолганди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 22 ноябрь куни кечки соатларда ҳам Ўзбекистонда Telegram мессенжери билан боғлиқ муаммолар кузатила бошланганди.
Бу мамлакатдаги интернет тезлиги билан боғлиқ муаммо эмаслиги, балки носозлик Telegram ширкатининг ўзидан кузатилаётгани маълум бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь