Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама битимлар тўплами имзоланди
Жамият
−
04:43 1875 3 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, тадбирда АҚШ ҳукумати ва молия институтлари вакиллари – савдо вакили Жеймисон Грир, Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, шунингдек, “Traxys”, “Valmont Industries”, “Gulf Oil”, “Avigen Broiler Breeding Group”, “John Deere”, “BlackRock Financial Markets Advisory”, “Oppenheimer” ва бошқа етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этган.
Видеоалоқа орқали учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари ҳам қатнашган.
.jpg)
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида янги, амалий форматда ўтаётган ушбу учрашув бундан аввалги давра суҳбатининг мантиқий давоми ҳамда иқтисодий шериклик стратегик ишонч ва ўзаро манфаатдорлик руҳида юксак даражага кўтарилаётганининг ифодаси эканини таъкидлаган.
.jpg)
“Бугунги кунда шериклар ишончли, қоидалар аниқ-равшан, ҳамкорлик эса узоқ муддатли бўлиши етакчи ўринга чиқмоқда. Биз Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигимизни айнан шу мантиқ асосида қурмоқдамиз”, дейди Президент.
.jpg)
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим йўналишларига тўхталиб ўтилган.
-Qalampir(5).jpg)
Давлат раҳбари иқтисодиёт Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий таянч нуқталаридан бири эканини таъкидлаган.
.jpg)
Қўшма Штатлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида ўта муҳим хомашё, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва бошқа тармоқлар кўрсатиб ўтилган. АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси ва Эксимбанкининг битимларга ҳамроҳлик қилишда доимий ҳамкорлар сифатидаги роли ортиб бораётгани алоҳида қайд этилган.
Қўшма Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг салоҳиятидан фаол фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.
Ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарларининг АҚШнинг ҳамкор штатларига ташрифларини ташкил этиш топширилган.
.jpg)
Ўзбекистон раҳбари ҳузурида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластерини ташкил этиш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз , аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШ Савдо вазири Ховард Латник билан учрашгани ҳамда АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович, шунингдек, Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэкни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан ҳам учрашганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль