Ўзбекистон ўзи мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатини тарк этди
Спорт
−
20 Сентябрь
6156Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-тур ўйинлари ўтказилди.
“А” гуруҳидан жой олган ва икки турдан бери ғалаба нималигини билмай келаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг охирги турида Коста-Рика билан тўқнаш келди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Коста-Рика аъзоси Кубилё Ўзбекистон дарвозасига гол киритиб ҳисобни очди. 11-дақиқада эса Машраб Одилов мувозанатни тикловчи голга муаллифлик қилди – 1:1. Дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқасида коста-рикаликлардан Леон жамоаси учун навбатдаги голни киритди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида номинал меҳмонлар аъзоси рақиб дарвозасига тўп киритди ва иккинчи марта ҳисобдаги мувозанатни тиклади. 30-дақиқада эса Беркинов ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:3.
Орадан бир дақиқа ўтиб, Ихтиёр Ропиев қизил карточка олиб, 2 дақиқага ўйиндан четлатилди. Коста-рикаликлар мазкур вазиятдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар гол муаллифи Чаварриа. 34-дақиқада Кабалсета ўзбекистонликлар дарвозасига тўп киритди – 4:3. Ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганда Салас гол урди ва таблодаги рақамларни 5:3 кўринишига келтирди. Шу тариқа ўйин якунланди ва Ўзбекистон ўзи мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатини тарк этди.
LiveБарчаси