Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини кўпайтирди
Жамият
−
27 Июль 2020
6745Аввалроқ, Ўзбекистонда электр энергиясига талаб ошганлиги сабабли ишлаб чиқаиш ва истеъмол ўртасида номутаносиблик натижасида авариялар юз беришиннг олдини олиш учун электр энергия етказиб беришга чеклов киритилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда электр энергияси таъминотидаги камчиликни тўлдириш учун Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини оширди. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ хабар берди.
Бугун, 27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди. Ҳозирча 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт қувват етказиб берилмокда. Кун давомида етказиб бериладиган қувват ҳажми 200 МВтгача етказилиши режалаштирилган.
“Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади. Туркманистондан электр энергияси импортининг бошланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган асосий электр энергиясига қўшимча равишда янги ҳафтанинг иш кунларида ҳам (одатда дам олиш кунларига нисбатан истеъмол даражаси кескин ошиши кузатилади) истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради”, дейилади “Ўзбекистон МЭТ” хабарида.
LiveБарчаси