Ўзбекистон Туркманистон билан чегара постларини очиш мумкин

Жамият

image

Кеча, 25 апрель куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Аннагелди Язмурадов бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи давомида сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг учинчи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбек-туркман ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг йиғилишида Туркманистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларига хизмат кўрсатувчи ишчилар учун “вахта” режимини бекор қилиш ҳамда “Таллимаржон-Таллымерджен” ва “Дружба-Газоджак” чегара постлари фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини биргаликда бошқариш тизимини ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва ўзанларини тўғрилаш орқали сув йўқотилишини камайтириш ҳамда сувнинг тўсиқсиз ўтиш чораларини кўриш, “Туямўйин гидроузели Султонсанжар тўғонида сув фильтрациясига қарши девор қуриш” ҳамда “Қарши насос станциялари каскадини капитал қайта тиклаш” (Фаза-3) лойиҳалари доирасида жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга Туркманистон ҳудудига кириш визалари бериш кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар юзасидан баённома имзоланган.

Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини 2024 йилда Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг