Ўзбекистон Трансaфғон темир йўли бўйича техник-иқтисодий асослаш келишувини тасдиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Афғонистон, Ўзбекистон ва Покистонни боғлайдиган Трансaфғон темир йўли бўйича техник-иқтисодий асослашни назарда тутувчи халқаро келишувни тасдиқлаш тўгрисида қарорни имзолади.

Мазкур қарор лойиҳани амалга ошириш учун масъул орган сифатида Транспорт вазирлиги белгиланган. Қўшма келишув Афғонистон орқали Ўзбекистонни Покистоннинг Харлачи чегара ўтиш пункти билан боғлайдиган темир йўл учун техник ва иқтисодий тадқиқотлар ўтказишни назарда тутади. 

Трансaфғон темир йўли Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган йирик минтақавий транспорт йўли бўлиши ва лойиҳа тугаллангач, йилига тахминан 20 миллион тонна юк ташилиши кутилмоқда. 

Трансафғон темир йўлининг қўшма мувофиқлаштирувчи офиси 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, Тошкентда жойлашган Ўзбекистон темир йўллари тизими остида фаолият юритади. Дастлаб қурилиш харажатлари қарийб 5 миллиард АҚШ доллари деб баҳоланган эди. Бироқ, лойиҳа қиймати қайта кўриб чиқилиб, тахминан 7 миллиард АҚШ долларига баҳоланган.

Маълумот ўрнида, ушбу Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битими 2025 йил 17 июль куни имзоланган эди.

“Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи” йўналиши бўйича қурилиши тугаллангандан сўнг темир йўл Афғонистон бўйлаб 700 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Марказий Осиё ва Араб денгизи ўртасида тўғридан тўғри қуруқлик йўлини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Ўрта коридорни Трансафғон йўлаги билан боғлашни қўллаб-қувватлаган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон темир йўл келишув Трансaфғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг