Ўзбекистон ТИВ раҳбари яҳудий раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Бугун, 26 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ТИВ биносида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида яҳудий раввин Цви Коганнинг ўлдириб кетилгани юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

“Цви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирдик. Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз”, деб ёзди Саидов. 

Вазирнинг қайд этишича, терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ. Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бирлашган Араб Амирликлари Исроил ва Молдова фуқароси бўлган раввин Цви Коганнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинган уч киши Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқлаганди. Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ҳамда Абу-Дабидаги элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бораётганини билдирди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БАА Бахтиёр Саидов Исроил Цви Коган раввин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг