БААда раввиннинг ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони ахборот берди

Олам

image

Кеча, 25 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида ўлдириб кетилган Цви Коган исмли шахс ўлимида гумонланиб, уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консулхонаси ахборот берди. 

Баёнотга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги бош консулхонаси ҳамда Абу-Дабидаги элчихонаси Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралари билан доимий алоқада бўлиб, мазкур масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда.

“Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади”,  дейилади баёнотда. 

Маълумот учун, раввиннинг ўлимида айбланиб, қўлга олинганлар 28 ёшли Олимбой Тоҳирович ва Маҳмуджон Абдулраҳим ҳамда 33 ёшли Азизбек Комилович бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат Исроил ҳукумати томонидан “террорчилик ҳаракати” дея таърифланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БАА Цви Коган раввин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг