Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Россия элчиси билан учрашди
Жамият
−
05 Январь
6760Кеча, 4 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
“Олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича эришилган барча келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Шунингдек, унда турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги баёноти ортидан Россия элчиси ТИВга чақиртирилган эди.
LiveБарчаси