Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинлари вақти эълон қилинди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашув вақтлари ва жойлари ОФК томонидан маълум қилинди. 

Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 га кўчирилди.

Шунингдек, 25 март куни Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши сафар учрашуви “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да ўтказилиши белгиланди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 саралашнинг 3-босқич 6-туридан кейин Темур Кападзе шогирдлари 13 очко билан “A” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. 3-босқичда гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўгир мундиал йўлланмасига эга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Қирғиз Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг