Ўзбекистон терма жамоаси Россияга қарши ўйнашга тайёр – Усмон Тошев
Спорт
−
03 август 4035 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг миллий терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у “Sport24” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз Россия терма жамоасига қарши ўйнашга тайёрмиз ва бу учрашувни интиқлик билан кутяпмиз. Ҳозирча бизда фақат битта ўртоқлик ўйини бор – октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши. Шунинг учун Россия билан ўйин ўтказиш имкониятига очиқмиз”, дейди Тошев.
Унинг айтишича, Ўзбекистон учун мазкур баҳсни сентябрь-октябрь ойларида ёки ноябрь ойида ўтказиш қулай ҳисобланади. Терма жамоа Москвада меҳмон сифатида майдонга тушишга ҳам, рақибни Тошкентда қабул қилишга ҳам тайёр.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA рейтингида 60-ўринни эгаллаб турибди. 2022 йилдан буён расмий мусобақалардан четлаштирилган Россия эса 35-поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси