Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон спорт ўйинларида 1-ўринни эгаллади
Спорт
−
13 Сентябрь 2023
2723Италияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 ўринни эгаллади. Бу ҳақда Қўл жанги федерацияси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5-10 сентябрь кунлари Италияда Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтган. Мазкур халқаро мусобақада 30 та спорт туридан 6000 нафарга яқин спортчи иштирок этган.
Халқаро спорт ўйинларига илк маротаба киритилган қўл жанги спорт турида 10 та вазн бўйича бўлиб ўтган жанглардан 6 та вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, ярим контакт (semikontact) йўналишида ҳам 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларни жамғариб, жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган.
Олтин медалларни қўлга киритган аёл спортчилар:
- 55 кг вазнда Норматова Гулжахон;
- 65 кг вазнда Полвонова Нилуфар;
- +70кг вазнда Жуманова Ўғилой.
Олтин медални қўлга киритган эркак спортчилар:
- 65 кг вазнда Сатторов Ҳусниддин;
- 75 кг вазнда Юлдошев Далер;
- 80 кг вазнда Солижонов Жасур.
Шу билан бирга, ярим контакт (semikontact) йўналишида Маҳмудов Содиржон олтин медаль ва Иброҳимов Нурилло кумуш медаль соҳибига айланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь