“Ўзбекистон темирйўллари” туркиялик сайёҳдан пора олган ходимини тополмади
Олам
−
19 Октябрь 2023
8878Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда туркиялик сайёҳнинг 100 минг сўм пора эвазига поезддаги оддий жойини қулай шароитли ўринга алмаштиргани ҳақида гапирган видеоси тарқалганди. "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ туркиялик сайёҳдан пора олган ходимини топа олмади. Бу ҳақда расмий баёнотда маълум қилинди.
“Куни кеча айрим ижтимоий тармоқларда Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул бергани ва вагон тоифасини ўзгартиргани юзасидан тарқалган ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилиб керакли маълумотлар (қайси кун, қайси поезд, қайси вагон) видео роликда акс этмагани сабабли ҳолат ўз исботини топишини ва айбдор ходимни аниқлашнинг имконияти топилмади”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нидерландиялик сайёҳ-блогер ҳам 15 доллар эвазига ўзининг поезддаги жойини ўзгартириб олганди. Шундан сўнг поезд раҳбари ишдан олинди. Блогер эса QALAMPIR.UZ'га юборган муносабатида ходим ишдан олинганидан афсусда эканини билдирди ва “Ўзбекистон Темирйўллари” АЖни танқид қилди.
LiveБарчаси