Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга камайди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
2177Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 24,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 3,5 миллиард АҚШ долларига ёки 12,7 фоизга камайганидан далолат. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (16,4 фоиз), Россияда (14,6 фоиз), Қозоғистонда (7,2 фоиз), Кореяда (5,9 фоиз), Туркияда (5 0 фоиз), Қирғизистонда (2,3 фоиз) ва Германияда (2,0 фоиз) қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (461,8 миллион АҚШ доллари), Қирғизистон (394,5 миллион АҚШ доллари), Тожикистон (193,1 миллион АҚШ доллари) ва Эрон (39,6 миллион АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 16 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2020 йилнинг январ-август ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 29,9 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018 йилга нисбатан улуши 8,7 фоизга камайган.
Бошқа хорижий давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январь-август ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга кўпайди ва Ўзбекистоннинг жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 70,1 фоизни ташкил этган.
LiveБарчаси