Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Украина элчисини қабул қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2023 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қабул давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий йўналишда алоқаларни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтганди. Учрашув Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, Ўзбекистонга маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан ўтказилган эди. Бунга жавобан, Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг