Ўзбекистон урушда Россияга ёрдам беряптими? Украина элчиси ТИВга чақиртирилди

Жамият

image

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилган.

Бунга жавобан, Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёрлигини қўшимча қилган.

Ўз навбатида, элчи Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирган.
  
Маълумот учун, Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Ўзбекистонни Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташқи ишлар вазирли Николай Дорошенко

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг