Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Хитойга боради
Жамият
−
17 Ноябрь 2023
3154Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19-22 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этиш учун Пекинга боради. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ташриф доирасида Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида биринчи стратегик мулоқот ўтказилади.
“ХКП Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Бахтиёр Саидов Хитойга ташриф буюради”, дейилади ушбу хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 ноябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари лавозимида фаолият юритаётган Роза Отунбоева Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган эди.