Ўзбекистон тарихида илк бор ЯИМ 145 млрд доллардан ошди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон тарихида бу йил ялпи ички маҳсулот 145 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

Президентнинг мурожаатномасида қайд этилишича, 2025 йилда мамлакат барча соҳаларда улкан ютуқларга эришган.

“Жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш ҳамда транспорт-логистика занжирлари узилган, хомашё ва молиявий ресурслар нархи кескин ошиб бораётган шароитда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ва ишончли ўсишни намоён этмоқда. Бу натижалар дунё ҳамжамияти ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Қўшимча қилинишича, бор-йўғи тўққиз йил аввал иқтисодиёт ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш Ўзбекистон учун катта марра ҳисобланган. Бу йил эса тарихда илк бор ялпи ички маҳсулот ҳажми 145 миллиард доллардан ошган.

Шунингдек, экспорт ҳажми 23 фоизга ошиб, 33,4 миллиард долларга етган (олтиндан ташқари — 23,5 миллиард доллар).


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ялпи ички маҳсулот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг