Ўзбекистон Сузиш федерациясида 1 млрд талон-торож қилингани аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Сузиш федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар 1 млрд сўмдан ортиқ маблағларни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда идора мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказгани аниқланган.

Маълум қилинишича, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн. сўм  бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “D” МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсалар-да, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талон-торож

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг