Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида нечанчи ўринда эканлигини биласизми?

Жамият

image

Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида 53,52 кўрсаткич билан 160-ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда давлат ҳудуди харитада аввалгидек қора эмас, балки қизил рангда белгиланди. Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилоти халқаро майдонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият тўғрисидаги йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

Матбуот эркинлиги рейтингига “маҳаллий журналистларнинг эркинлик даражаси”га кўра сараланган 180 та давлат рўйхати киритилди.

Маълумот учун, рейтингни тузишда ўлдирилган, қамоққа ташланган журналистлар сони, шунингдек жиноий таъқиб қилинаётган блогерлар ва журналистлар ассистентлари каби айрим қўшимча мезонлар ҳам ҳисобга олинади.

Ушбу рейтингда дастлабки учта ўринни Норвегия, Финляндия ва Нидерландия эгаллади. Россия бу борада 149 ўринда қайд этилди. МДҲ давлатлари орасида етакчиликни Арманистон (61-ўрин), ва Қирғистон (81-ўрин) давлатлари ўзларида сақлаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОАВ

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг