Ўзбекистон Суперлигасида бугун 3 та ўйин ўтказилади

Спорт

image

Суперлиганинг 5-тури доирасида илк ўйинда “Андижон” – “Насаф” жамолари беллашиши ҳақида айтиб ўтган эдик.

Тур доирасида яна иккита учрашув ўтказилади. Тошкент вақти билан 18:15да Даврон Файзиев бошчилик қилаётган “Динамо” пойтахтда “пахтакор” меҳмони бўлади.

Дастлабки 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан жой олишган. Тошкентликлар эса, 10 очко жамғарган ҳолда турнирнинг якка пешқадами бўлиб турибди.

Бугунга белгиланган сўнгги ўйинда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Турнир жадвалида “Локомотив” 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса 5 очко тўплаган ва 7-ўринда боряпти. 

Бу ўйин эса Тошкент вақти билан 19:15га белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг