Ўзбекистон Суперкубоги Қаршига йўл оладиган бўлди (видео)
Спорт
−
29 Май
6390Бугун, 29 май куни Тошкент шаҳридаги Бунёдкор стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубогининг финал баҳси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Дастлаб 54-дақиқада "шерлар" аъзоси Драган Черан пенальтидан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада "аждарлар" футболчиси Шароф Муҳитдинов узоқдан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.
Асосий вақт дуранг билан якунлангач, бош ҳакам Азиз Асимов пенальтилар сериясига рухсат берди. Футбол лотореяларида эса қаршиликларнинг қўли баланд келди.
Шундай қилиб, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида учинчи марта Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь