Ўзбекистон шифокорлар коронавирусга чалинганларни даволашга мажбурланяптими? (интервью)

Интервью

Марҳум шифокорнинг қизи отаси карантин зонага боришга мажбурланганини айтди north_east

Марҳум шифокорнинг қизи отаси карантин зонага боришга мажбурланганини айтди

28 июнь куни Ўзбекистонда хизмат вақтида коронавирус юқтириб олган шифокор вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. У Тошкентдаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Алишер Уралов эди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, шифокор шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.

Марҳум шу йилнинг 23 июнь куни аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган.

26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари томонидан бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ кардиолог, пульмонолог, терапевт, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бугун, 30 июнь куни ижтимоий тармоқларда марҳумнинг қизи Шаҳноза Ҳасанованинг эътирозлари тарқалди. Унда қайд этилишича, марҳумга ўз вақтида даво чоралари кўрсатилмаган. У коронавирусга чалинган бўлса ҳам шифохонага ётқизилмаган. Ҳасановага кўра, мамлакатда кўплаб тиббиёт ходимлари коронавирусни даволаш ишларига мажбуран жалб қилинмоқда ва улар ҳимоя воситалари билан таъминланмаган.

Умуман олганда, Ўзбекистонда коронавирусни даволаш жараёнида, шунингдек, пандемияга қарши курашиш даврида карантин зонасида фаолият юритаётган шифокорларга муносабат қай даражада? Улар ҳуқуқий ва тиббий муҳофазага олинганми? Ё норозилигига қарамасдан, вирус урчиган ҳудудларга юбориляпти ва қурбон бўляптими? Ушбу масалада Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоевга микрофон тутдик. Интервьюни тўлиқ юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эркин Мусабоев

Баҳолаганлар

460

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг