Ўзбекистон сентябрда олтин сотган ягона давлат бўлди

Жамият

image
Умуман бемаъни маълумот – МБ раиси Россия билан олтин савдоси бўйича миш-мишлар ҳақида north_east

Умуман бемаъни маълумот – МБ раиси Россия билан олтин савдоси бўйича миш-мишлар ҳақида

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг сентябрь ойида олтин сотган ягона банк сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларига кўра, сентябрь ойида марказий банклар томонидан соф олтин харидлари 39 тоннани ташкил этган – бу 2025 йилдаги энг юқори ойлик кўрсаткич ҳисобланади. Умуман олганда, жами 43 тонна қимматбаҳо металл сотиб олинган. Энг йирик харидор Бразилия Марказий банки бўлиб, у 15 тонна олтин харид қилган. Кучли учликка Қозоғистон (8 тонна) ва Гватемала (5 тонна) марказий банклари ҳам кирган. Россия, Туркия, Чехия, Хитой ва Гана ҳам кичик ҳажмларда харидлар амалга оширган.

Ягона олтин сотувчи мамлакат Ўзбекистон Марказий банки бўлган – у 4 тонна олтин сотган. Йил давомида республика 21 тонна кўрсаткич билан Синқапур ва Россияни ортда қолдириб, дунёда энг йирик олтин сотувчи мамлакат мақомини сақлаб қолмоқда.

Жаҳон бўйича йил бошидан буён умумий соф олтин харидлари 200 тоннани ташкил этган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан бироз кам (215 тонна эди).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг йирик олтин харидори бўлганди. Ўшанда Ўзбекистон Марказий банки 9 тонна олтин харид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Марказий банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг