Мирзиёевнинг Матбуот котиби Украинадаги вазият бўйича Ўзбекистоннинг позициясини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Россиянинг Украинада бошлаган ҳарбий ҳаракатлари юзасидан вазмин, нейтрал позицияда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, кеча, 25 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон мулоқоти чоғида икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашган.

“Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди”, дейди Асадов.

Асадовнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

“Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим”, дейди Асадов.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

863

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг