Мирзиёев Путин билан Украина масаласини муҳокама қилди
Жамият
−
25 Февраль 2022
38457Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқотда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинган.
“Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Россия Президент идораси – Кремль тарқатган хабарда эса, "Ўзбекистон Президенти Путин билан суҳбатда Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини тушунишини билдирди", деб ёзилган.