Ўзбекистон Россиядан сайёҳлар оқимини икки бараварга оширмоқчи
Олам
−
15 Июнь 2023
4846Ўзбекистон раҳбарияти Россиядан келаётган сайёҳларнинг йиллик оқимини 1 миллион кишига етказиш вазифасини қўймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси туризм сектори бошлиғи Азамат Раимов Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
“Республикамиз раҳбарияти шахсан элчимиз Ботиржон Закирович Асадовга Россия Федерацияси билан ҳамкорликда туризм соҳасини мустаҳкамлаш ва яқин келажакда россиялик сайёҳлар сонини 1 миллион кишига етказиш бўйича топшириқ берди”, деган Раимов.
У 2022 йилда Ўзбекистонга 567 минг россиялик сайёҳ ташриф буюрганини эслатган. Ўз навбатида, 2022 йил учун кўрсаткичлар Ўзбекистонга Россиядан 190 мингга яқин сайёҳни қабул қилган 2021 йилдаги статистик маълумотлардан сезиларли даражада ошади.
“Яъни биз нафақат пандемиядан олдинги кўрсаткичларга эришдик, балки уларни аллақачон босиб ўтдик ва ҳеч қачон бу натижалар билан тўхтаб қолмаймиз, бизда улкан салоҳият борлигини тушунамиз”.
У Ўзбекистон ва Россия ўртасида визасиз режим ўрнатилгани, икки давлат ўртасида ҳафтасига амалга ошириладиган рейслар сони 250 тадан ошганини эслатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь