Ўзбекистон рақамлаштириш рейтингида охиридан бешинчи бўлди
Технология
−
03 Сентябрь 2021 16888 1 дақиқа
Ўзбекистон фуқароларнинг рақамлаштиришга тайёрлигини баҳолаш индексида 51 та мамлакат ичида 47-ўринни эгаллади. Ушбу индекс Россиянинг “Диалог” Нотижорий автоном ташкилоти томонидан ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, рейтингда Япония биринчи, Эстония иккинчи, Исландия эса учинчи ўринни эгаллаган. Кучли бешликда Финляндия ва Дания ҳам бор.
Сўнгги бешликка Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон (48), Қирғизистон (49), Тожикистон (50), Туркманистон (51) киритилган. Россия рейтингда 27-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, рақамли ривожланишнинг юқори даражаси Интернет (кенг полосали ва мобил) мавжудлиги, фойдаланувчилар сони ва аҳолини компютерлаштириш даражаси билан тавсифланади.
Маълумот ўрнида, индекс қуйидаги ташкилотлардан бирига аъзо бўлган 51 мамлакат учун ишлаб чиқилган: Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, беш давлатдан иборат гуруҳ (БРИКС): Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь