Олмаотада дафн жойини онлайн танлаш имкони яратилди
Олам
−
20:10 429 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дафн маросимлари учун жой танлаш ва бронь қилиш имконини берувчи янги рақамли хизмат – Orynai ишга туширилди. Бу ҳақда “Курсив” хабар берди.
Ушбу платформа қабристонлардаги мавжуд участкалар ҳақида маълумот беради ҳамда аризани онлайн тарзда топшириш имконини яратади. Фуқаролар хизмат орқали олдиндан қабристон ҳақида маълумот олиши, керакли дафн жойини топиши ва уни масофадан туриб бронь қилиши мумкин. Бу эса ортиқча ҳаражатлар ва навбатларни камайтиришга хизмат қилади.
Қабристон харитаси онлайн технология асосида ишлайди. Фойдаланувчилар жойлашувни кўриши ва маршрутни режалаштириши мумкин. Маълумотлар базасига шаҳардаги йирик қабристонлар киритилган.
Келажакда платформага “Хотира дарахти” функциясини қўшиш режалаштирилган. Бу орқали фойдаланувчилар яқинлари ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириши ва дафн маросимлари хизматларига буюртма бериши мумкин бўлади.
Лойиҳа Олмаота ҳокимлиги кўмагида рақамлаштириш ва “ақлли шаҳар” дастури доирасида ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси