Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда. Бу ҳақда икки давлат Ташқи ишлар вазирларининг кеча, 30 июль куни Бишкекда бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча қирғизистонлик мавқедоши Жээнбек Кулубаев билан учрашди. Томонлар қирғиз-ўзбек икки томонлама ҳамкорлигининг бутун спектрини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди, шунингдек, тегишли йўл харитасида ўз аксини топган икки мамлакат давлат раҳбарлари ва ҳукумат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ ва ИҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Мазкур тузилмалардаги ҳамкорлик икки давлат шериклигининг асосий элементи бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий минтақавий ва глобал муаммоларга ёндашувларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади ҳамда Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича босқичма-босқич қўшма ҳаракатлар режасида белгиланган қўшма аниқ чора-тадбирларни белгилаб олди.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашиб, унга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг