“Ўзбекистон почтаси” халқаро авиапочта жўнатмаларини қисман тиклади

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб “Ўзбекистон почтаси” АЖ юбориладиган почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали бошқа давлатларга юбораётган эди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади.

Ҳозирда 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига “Extra” тариф режаси асосида халқаро авиапочта жўнатмаларини етказиб бериш йўлга қўйилди.

Аввалроқ, “Ўзбекистон почтаси” қатор давлатларга халқаро жўнатмаларни тикламоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон почтаси жўнатма

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг